Карзай парламентни таътилга юбормади

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай мамлакат парламентига қишки таътилни кечиктириш ҳақида кўрсатма берди.

Президент парламент аъзоларидан янги тақдим қилинган ҳукумат аъзолари рўйхатини муҳокамадан ўтказишни сўрамоқда. Якшанба куни парламент Карзай тақдим қилган 24 номзоддан 17 нафарини рад этган эди.

Бугун эса Ҳамид Карзай у тақдим қилган янги номзодлар тез кунлар ичида овозга қўйилиши тўғрисидаги қарорини эълон қилди ва парламентга бунга қадар ишини давом эттиришни тайинлади.

Афғонистон парламенти 5 январдан бошлаб таътилга чиқиши лозим эди.