Сорос жамияти Эрон қароридан хавотир билдирди

Жорж Сорос тарафидан молияланувчи Очиқ жамият институти ўндан зиёд халқаро ташкилот билан ҳамкорликни тўхтатишга оид Эрон ҳукумати қарори хусусида жиддий хавотир билдирди.

Душанба куни Эрон жосуслик идораси 60га яқин ташкилот, жумладан, АҚШ Конгресси томонидан молиялаштириладиган Озодлик радиостанцияси қошидаги Фардо радиоси, Британиянинг BBC корпорацияси, Ҳьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти, Жорж Сорос тарафидан молияланувчи Очиқ жамият институтини кўпорувчилик фаолиятида айблаб, мамлакат фуқароларининг мазкур ташкилотлар билан ҳар қандай алоқа ва ҳамкорлигини тақиқлаб қўйиди.

Айни пайтда Очиқ жамият институти бугун эълон қилган баёнотида ҳозир гуруҳнинг Эронда ҳеч қандай фаолият юритмаётганини маълум қилди.