Мина портлашида тўрт афғон бола нобуд бўлди

Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида мина портлаши оқибатида вояга етмаган тўрт бола нобуд бўлди, ўндан зиёд киши, жумладан, НАТО аскарлари тан жароҳати олди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигига кўра, хорижлик ҳарбийлар кетаётган машина йўл четига ўрнатилган минага дуч келган. Вазирлик ушбу портлашни кўпорувчилик амалиёти, деб атаб, маъсулиятни жанггарилар зиммасига юклади.

Айни пайтда НАТО қўмондонлигига кўра, бугунги портлашда ўнга яқин ҳарбий тан жароҳати олган.