Россияда Рождество байрами нишонланмоқда

Россия Православ черкови ва бошқа православ насронийлар Рождество байрамини нишонламоқда.

Москва ва бутун Россия Патриархи Кирилл Москвадаги черковда бўлган тантанали байрам ибодатига бошчилик қилди.

Ушду байрам ибодатида қатнашган 4 минг киши орасида президент Дмитрий Медведев ва рафиқаси бор эди.

Бош вазир Владимир Путин эса Волга дарёси бўйида жойлашган Кострома шаҳридаги черковда байрам ибодатини қилди.