Карачида портлаш рўй берди

Карачи шаҳридаги хонадонлардан бирида рўй берган портлаш оқибатида камида олти киши нобуд бўлди.

Полиция воқеа жойида қўл гранаталари, ўқ отар қуроллар ва айрим хабарларга кўра, худкуш белбоғини топган.

Карачи полиция бошқармаси раҳбари Васим Аҳмад фикрича, хонадонда сақланган портловчи моддалар ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, портлаб кетган. Айни пайтда портлашда ҳалок бўлганлар шахси ошкор қилинмади.

Полиция шунингдек, мазкур хонадоннинг жанггариларга тегишли эканини тахмин қилмоқда.