Ҳиротда АҚШ консуллиги ҳужумга учради

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида АҚШ консуллиги жойлашган бино ракетадан ўққа тутилди.

Ҳирот полиция бошқармаси вакили Акромиддин Явар сўзларига кўра, номаълум шахслар томонидан отилган ракеталар бинонинг учинчи ва тўртинчи қаватларига теккан. Яна бир ракета эса бино яқинида портлаган. Маълум бўлишича, ушбу ракета ҳужумида инсоний талофотлар кўрилмаган.

Айни пайтда АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси ўз консуллигининг ўққа тутилганини тасдиқлаб, воқеага оид қўшимча маълумотни ошкор қилмади.