Ироқда 15 партия сайловлардан четлаштирилмоқчи

Ироқ Марказий сайлов комиссияси 15га яқин сиёсий партиянинг март ойига белгиланган парламент сайловидаги иштирокини таъқиқлаш масаласини кўриб чиқади.

Марказий сайлов коммияси матбуот вакили Қоссим ал-Убодийнинг айтишича, мазкур 15 партия етакчилари собиқ диктатор Саддам Ҳусайнга алоқадорликда гумон қилинмоқдалар.

-Бизга келиб тушган қарор уч ташкилотга таалуқлидир. Биз Конституциявий судга мурожаат қилиб, мазкур қарорнинг қонунийлигини текширишни сўрадик. Фикримча, келаси ҳафта ушбу масала юзасидан қарор эълон қилинади,-деди Қоссим ал-Убодий.

Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси қарори эълон қилингач, номзодлар уч кун ичида шикоят аризаси топшириши мумкин.