Европа аҳолиси совуқдан азоб чекмоқда

Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши ва ёғаётган қалин қор Европа давлатларида ҳануз муаммолар туғдирмоқда.

Буюк Британия ва Ирландияда бу мавсумги қиш 30 йил ичида энг совуқ, деб эътироф этилмоқда. Ёққан қалин қор туфайли Лондондаги Хитроу аэропортида 50 дан зиёд рейс бекор қилинди. Дублин халқаро аэропорти эса тўрт соатга ёпилди.

Германия расмийлари, ўз навбатида, маҳаллий аҳолига ичимлик суви ва озиқ-овқат махсулотларини ғамлаб қўйишни тавсия қилмоқда.
Чехия ва Словакия чегарасидаги кучли қор бўрони туфайли давлатлар ўртасидаги темир йил қатнови номаълум муддатга тўхтатилди.

Ҳаво ҳарорати нафақат Европада, балки Хитой ва Ҳиндистонда ҳам кескин тушиб кетди.

Хабарларга кўра, Ҳиндистонда совуқдан 230 га яқин фуқаро нобуд бўлган.