Эрдўғон Россияга сафар қилади

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон иқтисод ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида келаси ҳафта Россияга сафар қилади.

Эрдўғон маъмурияти томонидан ёйинланган баёнотда айтилишича, 12-13 январ кунлари амалга ошириладиган сафар икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.

Россия Туркиянинг асосий савдо ҳамкори ва газ таъминотчиларидан бири ҳисобланади.

Ўтган йилнинг август ойида Анқарага сафар қилган Россия бош вазири Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан бир қатор ҳамкорлик шартномалари имзолаб, Жанубий оқим газ қувури қуриш бўйича келишувга эришган эди.