Анголада ҳужумга учраган Того футбол жамоаси ватанига қайтди

Душанба куни ватанига қайтган Того футбол жамоаси Африка кубогида иштирок этмаслигини билдирди.

Того терма жамоаси кетаётган автобус жума куни Анголанинг Кабинда вилоятида айирмачилар ҳужумига учраган ва оқибатда миллий жамоа муррабийсининг ёрдамчиси, терма жамоа матбуот вакили ва автобус ҳайдовчиси нобуд бўлган эди.

Ҳужум оқибатида, шунингдек камида етти киши, жумладан, миллий терма жамоа ўйинчиси тан жароҳати олди.

Мазкур воқедан сўнг Того терма жамоасининг Африка қитъасида ўтказиладиган нуфузли турнирда иштирок этиш-этмаслиги савол остида қолаётган эди.

Тогода эса ҳужум қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.