Карзай британиялик мухбир яқинларига ҳамдардлик билдирди

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Ҳелманд вилоятида ҳалок бўлган британиялик журналист оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Буюк Британиянинг "Sunday Mirror" нашри фотомухбири Руперт Hамер шанба куни Ҳелманд вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида нобуд бўлди. Ушбу воқеада, шунингдек, АҚШ аскари ва афғонистонлик ҳарбий ҳам нобуд бўлди.

Президент маъмурияти томонидан бугун эълон қилинган баёнотда Ҳамид Карзай Ҳелманд вилоятидаги вазиятни ёритишга уринган британиялик журналист жасоратини юқори баҳолади.