2009 йил Афғонистон учун энг талофатли йил бўлди

БМТга кўра, 2009 йил давомида Афғонистонда рўй берган зўравонликлар оқибатида 2400дан зиёд тинч аҳоли вакили нобуд бўлган.

Толибон ҳаракати 2001 йилда ҳокимиятдан ағдарилгандан буён бу тинч аҳоли орасида бир йил давомида кўрилаётган энг кўп талофатдир.

БМТнинг Афғонистондаги миссиясига кўра, ўтган йил давомида мамлакат бўйлаб рўй берган зўравонликларда 2412 киши нобуд бўлган. Маълум бўлишича, 2008 йилда бу рақам 2118 кишини ташкил қилган.

Шунингдек, БМТ баёнотида айтилишича, жанггарилар қўлидан 2009 йил давомида 1630 киши нобуд бўлган¸ 596 фуқаро ўлимига эса НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар амалиётлари сабаб бўлган.