Афғонистонда яна АҚШ ҳарбийлари ҳалок бўлди

Афғонистон шарқида содир этилган портлашларда америкалик икки ҳарбий ва тўрт афғон нобуд бўлди.

НАТОнинг билдиришича, АҚШ ҳарбийлари қўлбола бомба мосламасининг портлатилиши оқибатида нобуд бўлган.

Хабарларга кўра, сўнги икки ҳафта давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг жами 17 аскари ҳалок бўлган.

Шунингдек, хабарларга кўра, Хўст вилоятида ҳарбий муҳандислар бомба мосламасини зарарсизлантираётган маҳал кучли портлаш рўй берган ва оқибатда тўрт ҳарбий нобуд бўлган.