Ҳиротда расмийлар ўлдирилди

Афғонистон ғарбида қуролланган шахслар томонидан содир этилган ҳужумда олти киши, жумладан, маҳаллий туман етакчиларидан бири нобуд бўлди.

Полиция матбуот вакили Рауф Аҳмадийнинг айтишича, расмийлар машинаси Ҳирот вилоятининг Чишти Шариф туманида жангарилар пистирмасига дуч келган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозир ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.