Швецияда автомобилсозлар намойиш ўтказмоқда

Якшанба куни Швецияда Saab автомобили эгаларидан икки мингдан зиёди шу маркадаги автомашина ҳимоясига бағишланган акция ўтказди.

Швециянинг Троллхаттен шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда Saab автозаводи ходимлари ҳам иштирок этди. Улар Saabни ишлаб чиқараётган General Motors компаниясининг заводни ёпиш тўғрисидаги режасидан норозилик билдиришди.

Saab автомобиллари уларнинг эгаларига ёқади, лекин General Motorsга бу автомашинадан келадиган фойда айтарли эмас. Бироқ бир қатор автомобилсоз компаниялар Saab маркасини сотиб олишга қизиқиш билдирган.