Вашингтон афғон расмийлари режасини қўллайди

АҚШ Афғонистон ҳукуматининг Толибон жангариларини исёнчилар сафларини ташлашга ва тинч ҳаёт бошлашга ундашга қаратилган режасини қўллаб-қувватлайди.

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрукнинг айтишича, у Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан саккиз йилдан Толибон сафларида юрган ўн минглаб оддий афғонларга иш жойлари, профессионал таълим ва бошқа иқтисодий рағбатларни назарда тутувчи режани муҳокама қилган.