Карзай: "Кобулдаги вазият тўла назорат остида"

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай "Кобулдаги вазият тўла назорат остида", деб баёнот берди.

Душанба куни эрталаб мамлакат пойтахтидаги бир қатор биноларга, шу жумладан ҳукумат объектларига жанггарилар ҳужум қилди.

Афғонистон ички ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмарга кўра, шаҳарда амалга оширилган бир неча портлаш ва отишмадан ҳаммаси бўлиб 12 киши, шу жумладан 7 жанггари ўлди., 70 дан зиёд киши тан жароҳати олди.

Ҳужумлар Афғонистон президенти саройи ва бир қатор вазирликлар бинолари яқинида амалга оширилди.

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрук Янги Деҳлида қилган чиқиши чоғида келгусида бундай ҳужумлар яна амалга оширилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Кечаги ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган Толибон вакилининг баёнотига қараганда, уларни амалга оширишга 20 жанггари қатнашган.