Нигерияда икки дин вакиллари тўқнашди

Нигерияда мусулмонлар ва насронийлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув оқибатида 200 нафар атрофида одам нобуд бўлди.

Нигерия расмийларидан олинган маълумотларга қараганда, тўқнашувлар мамалкатнинг марказий қисмидаги Жос шаҳрида бўлиб ўтган.

Нигерия вице-президенти Гудлак Жонатан сешанба куни ҳарбийларга тартиб ўрнатиш тўғрисида фармойиш берди.

Жос шаҳрида ўтган йили ҳам динлараро тўқнашув юз берган эди.

Жос шаҳри мамлакатнинг мусулмонлар яшайдиган шимоли ва насронийлар яшайдиган жануби ўртасида жойлашган.