Чегара билмас мухбирлар Эрон ҳаракатини қоралади

Қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти журналистларни таъқиб қилаётгани учун Эронни “инсониятга қарши жиноят” содир этганликда айблади.

Бугун ёйинланган баёнотда халқаро ташкилот эронлик журналистларнинг ҳеч қандай асос ва айбсиз ҳибсга олиниши ҳамда узоқ вақт давомида ёлғиз сақланишини кескин қоралади. Ташкилот вакилларига кўра, Эрон ҳукуматининг журналистларга нисбатан юритаётган сиёсати халқаро ҳуқуқ нормаларига мутлоқ зиддир.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни инсон ҳуқуқлари вазияти борасида расмий Теҳронга босим ўтказишга чақирди.