Эрдўғон арман суди қароридан ташвишда

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғонга кўра, Арманистон судининг 2- жаҳон уруши чоғида арманиларнинг ўлдирилишини “геноцид”, деб эътироф этиши Анқара-Ереван алоқаларини яхшилашга қаратилган ҳаракатларга жиддий путур етказиши мумкин.

- Арманистон Конституциявий судининг қарори бир неча йиллик адоватни тугатишга қаратилган ҳаракатларга салбий таъсир этиши мумкин, дея таъкидлади Туркия Бош вазири.

12 январ куни Арманистон Конституциявий суди Анқара-Ереван ўртасидаги алоқаларни қайта тиклаш ва чегараларни қайта очишга оид ўтган йилнинг октябр ойида эришилган келишувни маъқуллади. Бироқ Конституциявий суд мазкур келишувни маъқуллар экан, 1915 йилда Усмонийлар даврида арманилар ўлдирилишини "қатлиом" деб тан олган ҳужжатни ҳам тилга олиб ўтди.