Мосулда ҳарбийлар нишонга олинди

Ироқнинг Мосул шаҳрида худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани ҳарбийлар пости олдида портлатиб юборди.

Ироқ полициясига кўра, портлашда камида 25 киши, жумладан, ҳарбийлар, полиция ходимлари ва тинч аҳоли вакиллари тан жароҳати олган.

Айни пайтда АҚШ ва Ироқ расмийлари март ойига белгиланган парламент сайлови арафасида мамлакат бўйлаб содир этилаётган зўравонликлар кўлами янада ортиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.