Эронда яна бир фаол қамалди

Эронда талабалар ҳаракати фаолларидан бири Мажид Таваколий 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

ИРНА агентлигининг билдиришича, Таваколий 7 декабр куни Теҳронда бўлиб ўтган аксилҳукумат намойиши чоғида қўлга олинган.

Айни пайтда ФАРС агентлигига кўра, Теҳрондаги Амир Кабир университетидан аёллар кийимида қочишга уринган Мажид Таваколий хавфсизлик кучлари томонидан ҳибс этилган.

Айтилишича, Эрон суди Таваколийни давлат раҳбарияти ва давлат тузумига қарши ташвиқот ишлари олиб бориш, Олий руҳоний Оятуллоҳ Али Ҳоманайи ва президент Маҳмуд Аҳмадийнажодни ҳақоратлаганликда айбдор деб топган.