Россияда калтакланган журналист вафот этди

Россиянинг Томск шаҳрида милиция ходими калтаклаган журналист вафот этди.

47 га кирган Константин Попов январ ойи бошида хушёрхонага тушиб қолган, лекин уйига қайтиб келгач, аҳволи оғирлашиб, яқинлари тез ёрдам чақиришга мажбур бўлган.

Врачлар унинг ички органлари калтак зарбидан оғир лат еганини аниқлаганлар. Журналист жарроҳлик амалиётидан сўнг карахт ҳолатга тушган ва чоршанба куни ўзига келмай вафот этган.

Журналистни калтаклашда 26 га кирган милиция ходими Алексей Митаев гумон қилинмоқда. У ҳибсга олинди. Ўз ҳаракатларини милиционер оиласидаги муаммолар билан изоҳламоқда.

Томск области журналистлар уюшмаси область ички ишлар бошқармаси истеъфосини талаб қилмоқда.