Россия АҚШ билан сўзлашувларни Женевага кўчирди

Россия ва АҚШ стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича янги келишув юзасидан олиб борилаётган сўзлашувларни феврал ойида Женевада давом эттиради.

Бу ҳақда Москвада Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Николай Макаров ва АҚШ қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи адмирал Майк Маллен ўртасида ўтказилган сўзлашувлардан сўнг эълон қилинди.

Хабарларга кўра, Оқ уй маъмурияти Москвада ўтказилган сўзлашувларни самарали, дея атаган.

Стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган СТАРТ-1 битимининг амал қилиш муддати 5 декабрда тугади. АҚШ ва Россия бир неча ойдан буён СТАРТ-1 битими ўрнини эгаллайдиган янги ҳужжат борасида сўзлашувлар ўтказиб келмоқда.