Бағдод портлашларида салкам 40 киши нобуд бўлди

Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган учта кучли портлашда камида 36 киши нобуд бўлди, салкам 70 киши тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, портлашлардан бири Фурот дарёсига яқин жойлашган Ishtar Sheraton меҳмонхонаси олдида содир этилган. Иккинчи ва учинчи портлашлар ҳам пойтахтдаги Babylon ҳамда Hamra меҳмонхоналари олдида содир этилган. Ироқ полициясининг билдиришича, ҳар учала меҳмонхона олдида машинага ўрнатилган бомба мосламалари портлатиб юборилган.

Бағдоддаги сўнгги йирик портлаш 8 декабр куни содир этилди. Бу ҳужумда 100дан зиёд киши нобуд бўлди.