Европада ҳаво ҳарорати кескин совиб кетди

Шарқий ва жанубий Европа ҳудудларида сақланиб қолаëтган қаҳратон совуқ ўнлаб одам ўлимига сабаб бўлди.

Бугун тунда Руминиянинг айрим минтақаларида ҳаво ҳарорати - 35 даражага тушиб кетди. Руминия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, сўнги беш кун мобайнида мамлакат бўйлаб камида 25 киши совуқдан нобуд бўлган.

Беларус пойтахти Минскда жорий ой давомида бошпанасиз 10 яқин шахс совқатиб ўлган.

Полшада 11 киши, Чехияда эса камида 6 киши совуқ қурбони бўлган.

Айни пайтда Болгария ва Туркия расмийлари ҳам бошпанаси бўлмаган фуқароларни совуқдан қутқариб қолишга ҳаракат қилмоқдалар.