Сўғдда ҳизбчилар қамалди

Жиноят ишлари бўйича Хўжанд шаҳар суди қарори билан 10 тожикистонлик саккиз ярим йилдан ўн беш ярим йилгача озодликдан маҳрум этилди. 2009 йилда ҳибсга олинган тожикистонликлар республика Жиноят кодексининг жами олтита моддаси (миллий, ирқий ва диний низо қўзғатиш ҳамда Тожикистонда конституциявий тузумни куч билан ағдаришга оммани даъват қилганлик) билан айбланган.

Маҳкамага раислик қилган судянинг айтишича, бир киши 2009 йилги Авф ҳақидаги Фармонга биноан суд залида озод этилган. Судяга кўра, мазкур маҳкамада Тожикистон суди тарихида илк бор икки айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилда Сўғд вилоятида 11 киши диний экстремизмда айбланиб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилган.