Толибон БМТ расмийси билан учрашмаганини айтмоқда

Толибон ҳаракати ўз вакилларининг БМТ расмийлари билан учрашиб, Афғонистон тинчлигига оид масалаларни муҳокама қилганига оид хабарларни кескин рад этди.

Бундан бир оз аввал айрим Ғарб ахборот агентликлари БМТнинг Афғонистондаги миссияси раҳбари Кай Эйде ва Толибон вакиллари жорий ой Дубайда музокаралар ўтказди, дея хабар тарқатди. Бироқ Толибон ҳаракати бугун ёйинланган баёнотда мазкур хабарларни қуруқ сафсата, дея атади.

Айни пайтда БМТ миссияси раҳбари Кай Эйде бу каби хабарларга ўз муносабатини билдирганича йўқ.