Покистонда ҳарбийлар портлатилди

Покистоннинг Моҳманд вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида икки ҳарбий нобуд бўлди, яна икки нафари тан жароҳати олди.

Моҳманд вилояти Афғонистон чегарасига яқин жойлашган бўлиб, ушбу ҳудудда ҳам хавфсизлик кучлари жангариларга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.

Шанба куни қўшни Бажаур вилоятида эса худкуш шахс ўзини ҳарбий пост олдида портлатиб юборди. Оқибатда 16 киши нобуд бўлди, бир қанча одам тан жароҳати олди.