Бағдоддаги портлашда 41 шиа зиёратчиси ўлди

Худкуш ҳужумчи Бағдод марказида содир этган портлаш оқибатида 41 шиа зиёратчиси ўлди, яна 106 нафари жароҳатланди.

Жароҳатланган ва қурбон бўлганлар орасида аёллар ва болалар борлиги хабар қилинмоқда.

Полиция берган маълумотга кўра, худкуш шиалар истиқомат қиладиган ҳудуддаги зиёратчилар орасида бўлган ва ўша ерда портловчи мосламани ишга туширган.

Баъзи хабарларда худкуш ҳужумчининг аёл киши бўлгани айтилмоқда.

Жорий ҳафта юз минглаб шиалар Бағдод шимолидаги Карбало шаҳрига зиёрат қилмоқда.