Бан Ки Мун Қибрисда музокаралар ўтказди

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Қибрисни бирлаштириш музокараларига туртки беришга қаратилган миссия билан сўнгги 10 йиллар давомида иккига бўлинган ушбу оролга борди.

Бош котиб БМТ кучлари томонидан назорат қилинадиган Никосияга сафаридан сўнг Туркия Қибриси етакчиси Меҳмет Али Талат билан учрашди.

Шунингдек, у Юнон Қибриси президенти Деметрис Кристофиас билан ҳам алоҳида учрашувлар ўтказди. Сўнгра уч етакчи ушбу музокаралар хусусида матбуот анжумани берди.

Оролга етакчилик қилаётган ҳар икки томон мулк, хавфсизлик ва ҳудудий яхлитлик каби асосий масалаларда ҳануз бир-биридан анча йироқ позицияда қолмоқда.

Қибрис ороли 1974 йилда Туркия қўшинлари орол шимолининг учдан бир қисмини эгаллаганидан сўнг иккига ажралган эди.