Ироқда яна шиа зиёратчилари нишонга олинди

Ироқнинг муқаддас Карбало шаҳрида содир этилган портлашда шиа зиёратчиларидан камида 20 киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларга кўра, худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани Арбаин - имом Ҳусайннинг вафот этган кунига бағишланган диний маросимда иштирок этиш мақсадида Карбало шаҳрига кетаётган зиёратчилар олдида портлатиб юборган. Мазкур портлашда ўндан зиёд киши тан жароҳати олган.

Душанба куни ҳам худкуш аёл ўзини шиа зиёратчилари орасида портлатиб юборди ва оқибатда 40дан зиёд киши нобуд бўлди.