Шимолий Кавказ ҳамон нотинч

Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасида рўй берган отишмаларда камида 16 киши, жумладан, Доғистон Ички ишлар бошқармаси раҳбари нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, жума куни номаълум шахслар Махачкала милицияси бошлиғи Аҳмад Магомедов кетаётган машинани ўққа тутган. Оқибатда Магомедов ва у билан бирга бўлган уч киши воқеа жойида нобуд бўлган.

Шу куннинг ўзида Доғистонда машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида терроризмга қарши кураш бўлинма раҳбари нобуд бўлган. Қўшни Чеченистонда эса пайшанба кундан буён рўй берган отишмаларда камида олти жангари ва хавфсизлик кучларининг беш ходими нобуд бўлган.