Каписада полиция расмийси қўлга олинди

Афғонистонда терроризмга алоқадорликда гумон қилинган полициянинг юқори мартабали расмийларидан бири ҳибсга олинди.

Ассошиэйтед пресс агентлигининг халқаро кучларга таяниб хабар қилишича, Каписа вилояти полиция бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Оятуллоҳ Ваҳҳоб толиблар фойдаланиб келаётган қўлбола портловчи мосламаларини тайёрлаш ва уларни сақлаганликда гумон қилинмоқда. Бундан ташқари, полиция расмийси порахўрликда ҳам гумон қилинмоқда.