Саланг довонида қутқарув ишлари давом этмоқда

Афғонистонда Саланг довонида рўй берган қор кўчкиси оқибатлари бартараф этилмоқда.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирига кўра, қутқарувчилар хизмати қор тагидан камида 165 кишининг жасадини ковлаб олган. Душанба куни Афғонистоннинг марказий минтақаларида ёққан қалин қор натижасида тоғли ҳудудларда қор кўчкиси рўй берди ва мамлакатнинг стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Саланг довони номаълум муддатга ёпилди. Вақтинча Соғлиқни сақлаш вазири лавозими эгаллаб турган Сурайё Далил Саланг довонидаги қор кўчкисини сўнгги йиллар давомида Афғонистонда рўй берган йирик табиий офатлардан бири, дея атади.

Айни пайтда қутқарув ишлари давом этмоқда. Расмийларга кўра, бугун қор қамалида қолган ўндан зиёд шахс ҳарбийлар томонидан қутқарилган.