Покистон вазири Маъсуд ўлганини даъво қилмоқда

Покистон Ички ишлар вазири Толибон ҳаракатининг мамлакатдаги етакчиси Ҳакимуллоҳ Маъсуд ўлимига оид ишончли маълумотга эга эканлигини билдирди.

Ҳозирча расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, толиблар етакчиси январ ойида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичлари ёрдамида берилган ҳаво зарбалари чоғида олган тан жароҳатларидан нобуд бўлган.

Толибон ҳаракати, ўз навбатида Маъсуд ўлимини кескин инкор қилиб келмоқда. Бироқ сешанба куни ўз исмини ошкор қилишни истамаган толибон вакилларидан бири ғарблик журналистларга Маъсуднинг нобуд бўлганини тасдиқлади.