Ҳиллари Клинтон Форс кўрфазига борди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Форс кўрфази бўйлаб сафарини бошлади.

Араб давлатлари етакчилари билан ўтказиладиган учрашувда Клинтон хоним асосан Эрон ядровий дастури ва Исроил-Фаластин муносабатларига оид масалаларни муҳокама қилишни ўзига мақсад қилган.

Расмий Вашингтон Теҳронга нисбатан янги жазо чораларини қўллаш борасида Араб давлатлари қувватловига эришишга уринмоқда.

Қатарда Ҳиллари Клинтон “АҚШ-Ислом дунёси” мавзуида ўтказиладиган анъанавий анжуманда нутқ сўзлаб, Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашади. Расмий Анқара ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Теҳронга нисбатан янги санкциялар қўлланилишига қарши чиқиб келмоқда.

Қатардан сўнг АҚШ Давлат котиби Саудия Арабистонига боришни режалаган.