Қирғизистон Бош прокурори қийноқларни тан олди

Қирғизистон Бош прокурори Нурлан Турсунқулов парламент мажлиси чоғида ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг жиноят ишларини тергов қилишда қийноқлар қўллашини расман тан олди.

- Қирғизистон Прокуратураси ҳуқуқ тартибот органларида қийноқлар қўлланилишига қарши курашиш ниятида, деди Турсунқулов.

Бош прокурор сўзларига кўра, жиноят ишларини тергов қилишда қийноқлар қўлланилиши билан боғлиқ ҳолатлар йилдан йилга ортиб бормоқда. 2009 йилда қийноқлар қўлланилиши ҳолати бўйича 32 та жиноий иши қўзғатилган, бундан икки йил аввал эса ушбу ҳолат юзасидан 20 та жиноят иши очилган.

Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, мамлакатда қийноқлар қўлланилиши расмий маълумотлардан анча юқори.