Тинч аҳолини тиккасидан отиб ташладилар

Россиядаги "Мемориал" инсон ҳуқуқлари маркази Ингушетияда амалга оширилган махсус амалиёт чоғида тинч аҳолидан тўрт киши нобуд бўлгани юзасидан расмий баёнотнинг ҳақиқатга мос эканлигига шубҳа билдирди.

Ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, амалиёт ўтказилган жойга яқин ҳудуд – Чеченистоннинг Ачхой-Мартан туманида воқеа гувоҳлари орасида сўров ўтказилган. Уларнинг айтишича, тинч аҳоли вакилларига қарата жуда яқин масофадан кутилмаганда ўт очилган.

Чеченистондан Ингушетияга ёввойи саримсоқпиёз теришга келган 200 кишидан биронтаси ҳам махсус амалиёт ўтказилиши тўғрисида огоҳлантирилмаган.

Махсус амалиёт Ингушетиядаги Даттиҳ ва Аршти қишлоқлари яқинидаги ўрмонда ўтказилган. Расмий маълумотларга қараганда, камида 18 жангари ўлдирилган.