Ҳоким қизининг 6 миллион долларини ўғирлаб кетдилар

Парижда Киев шаҳри ҳокими Леонид Черновицкийнинг қизи Кристинани номаълум шахслар тўнаб кетди.

Кристинанинг қўлидан юлиб олиб қочилган сумкада умумий қиймати 4 ярим миллион евролик (6 млн АҚШ доллари) қимматбаҳо тақинчоқлар бўлган, дейилади Франс-Пресс ахборот агентлиги тарқатган хабарда.

Кристина Черновицкаянинг сумкасини номаълум шахслар у машинасида кетаётган пайтда, машина ойнасидан олиб қочган.