Тожикистонда ЎИҲга аъзоликда айбланганлар қамалди

Сўғд вилоятининг жиноят ишлари бўйича суди Исфара туманида истиқомат қилувчи Насибуллоҳ Забирзодни 8 йилга, Музаффар Аҳмадовни 15 йилга, Абдураҳмон Қаюмовни 17 йилга ва Абдужамил Аҳмадовни 30 йилга озодликдан маҳрум этди.

Қора курсига ўтирганларга нисбатан қидирувда бўлган Ўзбекистон исломий ҳаракати фаоли ва унинг шерикларига озиқ-овқат етказиб бериб турганлик, “жиноий гуруҳ тузиш ва аъзо бўлиш”, “ноқонуний қурол асраш, “милиция мулозимига қуролли ҳужум қилиш” каби айбловлар қўйилди.

Расмий маълумотларга кўра, ЎИҲ аъзолигида гумонлаётган яна 40 дан ортиқ тожикистонлик қидирувда бўлиб, улар ҳақидаги маълумотлар маҳаллий телевидениелар орқали кўрсатилмоқда.