Россия Абхазияда ҳарбий база очмоқда

Бугун Россия билан ўзини Грузиядан мустақил деб эълон қилган Абхазия ўртасида Абхазия ҳудудида Россия қуруқликдаги қўшинлари базасини очиш тўғрисида шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Абхазия мудофаа вазири Гарри Купалбанинг Reuters ахборот агентлигига айтишича, Россия базасида камида 3 минг ҳарбий хизматчи жойлаштирилади.

Грузия база очиш тўғрисидаги режаларни ғайриқонуний, деб атади.

2008 йилнинг августида Россия билан Грузия ўртасида бўлиб ўтган бир ҳафталик урушдан сўнг Россия Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олган эди.