Далай-лама Барак Обама билан учрашади

Тибетликларнинг қувғинда яшаётган диний раҳнамоси Далай-лама АҚШ президенти Барак Обама билан учрашиш учун чоршанба куни Вашингтонга келди.

Бугунга режалаштирилган учрашув Хитой раҳбарияти норозилигига сабаб бўлмоқда.

Пекин Далай-лама Тибетни Хитойдан ажратиб олишга уринишда айблаб келади.

Далай-ламанинг ўзи Тибетга кенгайтрилган мухторият берилишига ҳаракат қилаётганини таъкидлаб келади.