Исроил Хамаснинг айбловларини рад этди

- Исроил разведка хизмати – Моссад агентларининг Ал-Махбуҳ ўлимига алоқаси борлигини исботловчи далиллар йўқ, деб баёнот берди чоршанба куни Исроил ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман.

Фаластиндаги Хамас гуруҳининг дала қўмондони Маҳмуд ал-Мабҳуҳ жорий йил январида Дубайдаги меҳмонхонада ўлдириб кетилган, Хамас жиноятда Моссадни айблаган эди.

Дубай полицияси Маҳбуҳнинг қотиллари, дкб гумон қилинаётган 11 чет элликка қидирув эълон қилди. Уларнинг баъзилари Дубайга Буюк Британия ва Ирландия паспортлари билан келган. Бу мамлакатлар расмийлари баёнотига қараганда, гумон қилинаётганларнинг баъзиларидан олинган паспортлар қалбаки эканлиги аниқланган.