Хорватияда янги президент қасамёдга келтирилди

Хорватияда мамлакатнинг янги президенти Иво Йосипович қасамёдга келтирилди.

Қасамёд қабул қилар экан Йосипович Хорватияни ЕИ сафига қўшиш ҳамда Болқон минтақасидаги бошқа давлатлар билан алоқаларни яхшилаш йўлида самарали ислоҳотлар амалга оширишга ваъда берди.

Иво Йосиповични қасамёдга келтириш маросимида ЕИга аъзо давлатлар вакиллари ва АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Якоб Лю иштирок этди.