БМТ идораси раҳбари ишдан кетмоқчи

Иқлим ўзгаришига қарши курашувчи БМТ қўмитаси раҳбари Иво де Бур истеъфога чиқишини эълон қилди.

Хабарларга кўра, БМТ қўмитасини 2006 йилдан буён бошқариб келган Иво де Бур 1 июлга қадар ўз лавозимида қолишни режаламоқда.

Иво де Бур сўзларига кўра, унинг истеъфога чиқиши глобал иқлим ўзгариши мавзуига бағишлаб декабр ойида Копенҳагенда ўтказилган саммит билан боғлиқ эмас. Маълумки, Копенҳаген саммити чоғида иқтисоди тараққий этган давлатлар иқлим ўзгариши олдини олиш борасида келишувга эриша олмаган эди.