Жанубий Вазиристонда жангарилар йўқ қилинди

Покистоннинг Жанубий Вазиристон минтақасида берилган ҳаво зарбаларида 30га яқин жангари йўқ қилинди.

Покистон расмийларига кўра, АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичлари ёрдамида берилган ҳаво зарбаларида жангариларнинг Шавал тоғларидаги қароргоҳлари нишонга олинган.

Ўтган йилнинг октябр ойида Покистон ҳукумат кучлари Жанубий Вазиристонда жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар олиб борган эди.

Бироқ Жанубий Вазиристоннинг тоғли ҳудудларида ҳануз кўп сонли жангариларнинг беркинаётгани тахмин қилинади.