Ҳолланд қўшинлари Афғонистондан чиқарилиши мумкин

Нидерландия бош вазири Ян Питер Балкененде мамлакат қўшинларининг жорий йилда Афғонистонни тарк этиши мумкинлигини билдирди.

Бундан бир кун аввал Афғонистондаги ҳарбий миссия масаласида юзага чиққан тортишув туфайли Нидерландияда ҳукмрон коалиция тарқаб кетган эди.

Афғонистондаги Нидерландия қўшинлари мандати жорий йилнинг август ойида ниҳоясига етади.

Бош вазир Ян Питер Балкененде НАТО чақириқларини қабул қилиб, Афғонистондаги 1600 кишилик ҳарбий контигентни яна бир йилга қолдиришни истаётган эди.

Бироқ парламентдаги йирик Меҳнат партияси ҳукмрон бунга қарши чиқиб, ушбу масалада олиб борилган 16 соатлик сўзлашувлардан сўнг ҳукмрон коалициядан чиқажагини эълон қилди.