Lufthansa ходимлари иш ташлади

Германияда Lufthansa авиаширкати учувчилари иш ташлади

Бу Германия авиацияси тарихидаги энг йирик иш ташлашдир. Озодлик радиосининг Берлиндаги мухбири Юрий Векслернинг хабар беришича, Lufthansa авиаширкатининг 4000 учувчиси тўрт кунлик иш ташлаш эълон қилган. Бу эса жами 3200 та рейснинг бошқа кунга қолдирилишига сабаб бўлади.

Германия Транспорт вазири Петер Рамзауернинг иш ташлашни музокаралар йўли билан тўхтатиш ҳаракати самара бермаган. Учувчилар ўз ишчи ўринларини ширкатнинг бошқа давлатлардаги кам иш ҳаққи тўланадиган ваколатхоналарига кўчирмасликни ва бу ваколатхоналардаги иш ҳақини ҳам Германиядаги даражага кўтариш талабини қўймоқдалар.

Маълумотларга кўра, ширкат раҳбарияти ва учувчилар ҳозирча бир-бирлари билан муросага келишишдан йироқ.