Туркманистон Тожикистонга биродарлик ёрдами юборди

22 феврал куни Душанбе шаҳрига келтирилган ярим миллион АҚШ долларига тенг инсонпарварлик ёрдами болалар учун кийим-кечак ва 660 тонна ёнилғидан иборат экани айтилмоқда.

Айни қаҳратонда тожикистонликларга кўрсатилаётган биродарлик ёрдами Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов топшириғи билан амалга оширилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил феврал ойи бошларида Туркманистон ва Тожикистон президентларининг телефон орқали суҳбатида шундай ёрдам Бердимуҳаммедов томонидан ваъда қилинган эди.

Тожикистон президенти матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, шу йил март ойи охирларида Туркманистон президенти давлат сафари билан Душанбега келиши режалаштирилган.